Асосий матнга ўтиш
Qalamdon

Тарбиячининг қоғоз ишлари — бир неча дақиқада

Гуруҳ ёши ва ҳафтанинг мавзусини танланг: режа, конспект ва тарқатма шу мавзу атрофида бир-бирига боғланган ҳолда тайёрланади. Ҳаммаси Word файлида — таҳрирлаб, чоп этасиз.

Нималар тайёрланади

Тарқатмалар ҳақиқий суратлар билан

Бўяш, лабиринт, санаш, жуфтини топ, соясини топ, кесиб-ёпиштир, лотто ва карточкалар. Болалар мултфилм эмас, ҳақиқий олма, мушук ва машинани кўради. Кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳлари учун мураккаблик ҳар хил.

Саволлар

05-02 иш журнали қайси шаклда чиқади?

Амалдаги буйруқдаги тузилма асосида: кунлар кесимида мавзу, машғулотлар ва кун давомидаги ишлар. Шакл ҳудудга қараб фарқ қилса, Word файлида ўзгартирасиз. Ҳудудингиздаги намунани юборсангиз, уни ҳам вариант сифатида қўшамиз.

Ривожланиш харитасига болаларнинг исмини ёзиш керакми?

Йўқ. Qalamdon фақат гуруҳ бўйича сонлар билан ишлайди. Исмлар керак бўлса, уларни юклаб олинган файлга ўзингиз қўшасиз — улар серверга тушмайди.

Мавзулар каталоги борми?

Ҳа, фасллар бўйича 48 та ҳафталик мавзу бор. Каталогда бўлмаган мавзуни ўзингиз ёзишингиз ҳам мумкин.

Синовга қўшилинг

Qalamdon ҳозир кичик гуруҳ педагоглар билан синовдан ўтмоқда. Қўшилиш учун ботни очинг — сўровингиз бизга келади, кириш очилганда бот хабар беради.

@QalamdonUzBot ни очиш
  1. 1Ботда «Старт» тугмасини босинг.
  2. 2Бот сўровингизни бизга юборади. Ҳеч қандай шахсий маълумот сўралмайди.
  3. 3Кириш очилганда бот хабар беради — «Иловани очиш» тугмаси билан биринчи ҳужжатингизни тайёрланг.