Асосий матнга ўтиш
Qalamdon

Ривожланиш харитаси (05-04) — болаларнинг исмисиз

Ривожланиш харитаси ўқув йилининг бошида, ўртасида ва охирида тўлдирилади. Qalamdon'га сиз фақат сонларни киритасиз: ҳар бир соҳада нечта бола ёшга мос, нечтаси қисман, нечтасига ёрдам керак. Таҳлил, тавсиялар ва бўш шакл шу сонлар асосида тайёрланади — ҳеч бир боланинг исми серверга тушмайди.

Word · 2 қалам · бошланғич бепул ҳужжатларга киради

Болалар ривожланиш харитаси (05-04)

Йил боши · 25 бола

СоҳаЁшга мосҚисманЁрдам керак
Нутқ15 (60%)8 (32%)2 (8%)
Билиш17 (68%)6 (24%)2 (8%)
Жисмоний20 (80%)5 (20%)0 (0%)
Намуна кўриниши — тўлиқ ҳужжат бир неча саҳифа

Ҳужжат ичида

  • Гуруҳ бўйича натижалар жадвали — сони ва фоизи
  • Натижалар таҳлили
  • Соҳалар бўйича типик даража тавсифлари
  • Кейинги босқич учун тавсиялар ва ота-оналар учун тавсиялар
  • Бўш шакл: «+», «±», «–» белгилари билан, болалар сонига қараб қаторлар

Сиз танлайсиз

  • Босқич: йил боши, ўртаси ёки охири
  • Ҳар бир соҳа бўйича сонлар: ёшга мос, қисман, ёрдам керак
  • Гуруҳдаги болалар сони

Ўзи ҳисобланади

  • Фоизлар код билан ҳисобланади — сунъий интеллект сонларни ўзгартирмайди

Саволлар

Болаларнинг исмлари қаерга ёзилади?

Бўш шаклда «Боланинг Ф.И.» устуни қўлда тўлдириш учун қолдирилган. Исмларни юклаб олинган файлга ўзингиз ёзасиз — улар Qalamdon'га юборилмайди.

Бошқа ҳужжатлар

Синовга қўшилинг

Qalamdon ҳозир кичик гуруҳ педагоглар билан синовдан ўтмоқда. Қўшилиш учун ботни очинг — сўровингиз бизга келади, кириш очилганда бот хабар беради.

@QalamdonUzBot ни очиш
  1. 1Ботда «Старт» тугмасини босинг.
  2. 2Бот сўровингизни бизга юборади. Ҳеч қандай шахсий маълумот сўралмайди.
  3. 3Кириш очилганда бот хабар беради — «Иловани очиш» тугмаси билан биринчи ҳужжатингизни тайёрланг.