Асосий матнга ўтиш
Qalamdon

Режа, конспект ва тарқатма — бир неча дақиқада

Боғча тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар учун. Мавзу ва гуруҳни танлайсиз, ҳужжат Word ёки PDF'да тайёр бўлади.

3 та ҳужжат бепул. Ҳозир синов босқичи — қандай қўшилиш.

Кундалик қоғоз ишлари учун битта жой

Telegram каналларидан намуна қидириб, ҳар бир файлни қайта мослаштириш шарт эмас. Ҳужжат сизнинг гуруҳингиз, ёши ва мавзусига қараб яратилади.

Нималар тайёрланади

12 турдаги ҳужжат ва 13 хил тарқатма варағи. Ҳар бири таҳрирланадиган файлда — ўзингизга мослаб, кейин чоп этасиз.

Ҳар бирининг нархи

Уч қадамда тайёр

  1. 1

    Мавзу ва гуруҳни танланг

    Каталогдан ҳафтанинг мавзусини олинг ёки ўзингиз ёзинг. Ёш гуруҳи ёки синфни белгиланг.

  2. 2

    Натижани кўринг ва тузатинг

    Ҳужжат 10–40 сонияда тайёр бўлади. Ҳар бир жумлани босиб таҳрирлайсиз, расмларни алмаштирасиз.

  3. 3

    Юклаб олинг ёки чоп этинг

    Word, PowerPoint ёки PDF. Исмингиз ва муассаса номи файлга телефонингизда қўйилади.

Болалар ҳақида ҳеч нарса сақланмайди

Qalamdon фақат аноним методик матн яратади. Исмингиз ва муассаса номи файлга телефонингиз ёки компютерингизда қўйилади ва серверга юборилмайди.

Махфийлик сиёсати

Сақланади

  • Telegram ID (ҳисоб учун)
  • Гуруҳ ёши ёки синф, болалар сони
  • Яратилган аноним ҳужжатлар

Сақланмайди

  • Болаларнинг исми, баҳоси, кузатувлари
  • Болалар ва тадбир суратлари
  • Исмингиз, телефонингиз, муассаса номи

Кўп сўраладиган саволлар

Ҳужжатлар расмий шаклга мосми?

Режа ва иш журнали «Илк қадам» дастури ва амалдаги буйруқлардаги тузилма асосида тайёрланади. Шакллар ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун ҳар бир матн Word файлида таҳрирланади. Янги шакл намуналари келган сари вариантлар қўшиб борилади.

Тарқатмалар рангли принтер талаб қиладими?

Йўқ. Бўяш ва контур варақлари оқ-қора, ингичка чизиқли — сиёҳ тежалади. Карточкалар бир вараққа 2, 4, 6 ёки 8 тадан, кесиш чизиқлари билан жойланади.

Телефонда ишлайдими?

Ҳа. Telegram ичида ҳам, телефон браузерида ҳам, компютерда ҳам битта ҳисоб ишлайди. Катта ҳужжатларни компютерда очиш қулайроқ.

Болалар ҳақида нима сўралади?

Ҳеч нарса. Болаларнинг исми, баҳоси ёки сурати сўралмайди ва сақланмайди. Ривожланиш харитаси учун фақат гуруҳ бўйича сонлар киритилади.

Қанча туради?

Рўйхатдан ўтганда 3 та ҳужжат бепул. Тарқатма, тест варағи ва фото ҳисоботдан ҳар куни биттаси бепул. Кейин ҳужжатлар қалам билан тайёрланади. Қалам — Qalamdon'даги ҳужжат тайёрлаш бирлиги: тарқатма 1 қалам, ҳафталик режа 3 қалам, 1 қалам тахминан 1 000 сўм. Қарз эмас — олдиндан олинади, муддати тугамайди.

Синовга қўшилинг

Qalamdon ҳозир кичик гуруҳ педагоглар билан синовдан ўтмоқда. Қўшилиш учун ботни очинг — сўровингиз бизга келади, кириш очилганда бот хабар беради.

@QalamdonUzBot ни очиш
  1. 1Ботда «Старт» тугмасини босинг.
  2. 2Бот сўровингизни бизга юборади. Ҳеч қандай шахсий маълумот сўралмайди.
  3. 3Кириш очилганда бот хабар беради — «Иловани очиш» тугмаси билан биринчи ҳужжатингизни тайёрланг.