Ҳафталик режа — гуруҳингиз ва мавзуингиз бўйича
Ҳафталик режа тарбиячининг энг кўп вақт оладиган ҳужжати: ҳар кун учун режим пайтлари, машғулотлар, сайр ва куннинг иккинчи ярми. Qalamdon ҳафтанинг мавзуси ва гуруҳ ёшидан келиб чиқиб беш кунлик режани тўлиқ ёзади. Сиз фақат ўқиб, керакли жойини ўзгартирасиз.
Word · 3 қалам · бошланғич бепул ҳужжатларга киради
Ҳафталик режа
Мавзу: Куз неъматлари · Катта гуруҳ · 25 дақиқа
| Кун | Машғулотлар | Ҳаракатли ўйин |
|---|---|---|
| Душанба | Нутқ: «Куз келди» суҳбати | «Барглар рақси» |
| Сешанба | Билиш: 1–5 гача санаш | «Саватга сол» |
| Чоршанба | Ижодий: барглар билан расм | «Шамол ва барглар» |
Ҳужжат ичида
- Мавзу бўйича мақсадлар 5 ривожланиш соҳаси кесимида
- Эрталабки бадантарбия машқлари
- Ҳафтанинг умумий жадвали: кун, машғулотлар, ҳаракатли ўйин
- Ҳар кун учун алоҳида жадвал: эрталабки қабул ва суҳбат, бадантарбия, 1–3 та машғулот, сайр (кузатув, ҳаракатли ўйин, меҳнат), куннинг иккинчи ярми, якка тартибдаги иш, ота-оналар билан ишлаш
- Имзо жойлари: тарбиячи ва методист
Сиз танлайсиз
- Ҳафтанинг мавзуси — каталогдан ёки ўзингиз ёзасиз
- Ҳафта бошланадиган сана
- Гуруҳ ёши: кичик, ўрта, катта ёки тайёрлов
- Варақ жойлашуви: китоб ёки албом
- Қўшимча истак (масалан, байрам ёки очиқ машғулот куни)
Ўзи ҳисобланади
- Саналар душанбадан жумагача автоматик қўйилади, байрам кунлари белгиланади
- Машғулот давомийлиги гуруҳ ёшига қараб: кичик 15, ўрта 20, катта 25, тайёрлов 30 дақиқа
- Исм-фамилия ва MTT номи файлга телефонингизда қўйилади
Саволлар
Режа қайси дастур асосида тузилади?
Мақсадлар бешта ривожланиш соҳаси бўйича ёзилади: жисмоний, ижтимоий-ҳиссий, нутқ, билиш ва ижодий. Шакл ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин — Word файлда бемалол ўзгартирасиз.
Бир ойлик журнал ҳам тайёрланадими?
Ҳа, «Ойлик иш журнали (05-02)» алоҳида ҳужжат: тўрт ҳафтанинг ҳаммаси бир файлда.
Бошқа ҳужжатлар
Синовга қўшилинг
Qalamdon ҳозир кичик гуруҳ педагоглар билан синовдан ўтмоқда. Қўшилиш учун ботни очинг — сўровингиз бизга келади, кириш очилганда бот хабар беради.
@QalamdonUzBot ни очиш- 1Ботда «Старт» тугмасини босинг.
- 2Бот сўровингизни бизга юборади. Ҳеч қандай шахсий маълумот сўралмайди.
- 3Кириш очилганда бот хабар беради — «Иловани очиш» тугмаси билан биринчи ҳужжатингизни тайёрланг.