Асосий матнга ўтиш
Qalamdon

Махфийлик сиёсати

Qalamdon педагогга ҳужжат тайёрлашда ёрдам беради. Бунинг учун болалар ҳақида ҳеч қандай маълумот керак эмас — шунинг учун биз уларни сўрамаймиз ва сақламаймиз.

Нималар сақланади

Нималар сақланмайди

Исмингиз файлга қандай тушади

Ф.И.Ш., боғча ёки мактаб ва гуруҳ номи фақат телефонингиз ёки компютерингизда сақланади. Ҳужжат юклаб олинаётганда улар файлга шу қурилманинг ўзида қўйилади ва серверга юборилмайди. Фото ҳисобот учун суратлар ҳам қурилмада жойланади.

Сунъий интеллект

Ҳужжат матнини сунъий интеллект тайёрлайди. Унга фақат мавзу, ёш гуруҳи ва ҳужжат тури юборилади. Сиз ёзган эркин матндан шахсий маълумотга ўхшаш қисмлар юборишдан олдин олиб ташланади. Сўровлар матни логларда сақланмайди.

Ҳисобни ўчириш

Ҳисобни иловадаги «Профил» бўлимидан бутунлай ўчириш мумкин. Сайтдаги барча киришларни бекор қилиш учун ботга /chiqish деб ёзинг.

Алоқа

Саволлар бўлса, @QalamdonUzBot орқали ёзинг.